Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтиб келди.
«Париж – 2024» Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этган қитъа чемпионатида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Кутиб олиш маросимида иштирок этган ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, спортчиларнинг ота-оналари чемпионатнинг аҳамияти, унда истеъдодли спортчиларимиз Руслан Нуруддинов, Ригина Адашбаева, Турсуной Жабборова, Акбар Жўраев ва Руслан Жангабоев кўрсатган натижалар эътиборли бўлганлигини таъкидлашди.
ЎзА