Таиланднинг Бангкок шаҳрида муай-тай бўйича катталар ўртасида якунлаган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 5 та медални қўлга киритди.
102 та давлатнинг 2 минг нафарга яқин спортчиси иштирокида ўтган шиддатли баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Зубайр Ҳусанов 54 килограмм оғирликда олтин, 51 кило оғирликда Далер Собиров ва 75 килода Раҳматжон Хўжаев кумуш, 91 килода Акобир Қаҳрамонов ҳамда 75 килода Наимжон Тўхтабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Жорий йилнинг октябрь ойида Саудия Арабистонида жанг санъатлари бўйича бўладиган Бутунжаҳон ўйинларига саралаш вазифасини ўтаган чемпионатда умумжамоа ҳисобида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалига эга чиққан Вьетнам терма жамоаси етакчиликка эришган бўлса, Малайзия ва Таиланд жамоалари кейинги ўринларни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси кучли ўнликдан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА