Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиби маълум бўлди.

Тошкент мезбонлигида 1-14 май кунлари ўтадиган жангларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталари таркибидан кутилганидек, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов каби Олимпиада чемпионларини учратиш мумкин.

13 нафар боксчидан иборат тўлиқ таркиб эса қуйидагича кўриниш олган:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-54 кг: Ойбек Жўраев

-57 кг: Абдумалик Халаков

-60 кг: Мужбилло Турсунов

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг Лазизбек Мулложонов

+92 кг: Баҳодир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионати 2021 йил Сербияда ўтиб, унда вакилларимиздан Абдумалик Халоков кумуш медали, Мадияр Саидраҳимов бронзага эга чиққанди. ЖЧ-2019да эса Ўзбекистон миллий жамоаси Баҳодир Жалолов, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳобиддин Зоировнинг олтин, Дилшодбек Рўзматовнинг кумуш ва Бобо-Усмон Ботуровнинг бронза медали эвазига умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган эди.

Т.Рўзиев, ЎзА