Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб

“ОНА ТАБИАТ МАДҲИ”

Ижодий ишлар танловини эълон қилади

Танловга юртимизнинг бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, ўрмонлари, дарёлари, ноёб миллий табиат боғлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ва ерости бойликлари тараннум этилган шеърлар қабул қилинади.

Муаллифлар ижодий ишларни жорий йил 20 апрелгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг badiiy_adabiyot@mail.ru электрон почтасига юборишлари лозим.

Танловда саралаб олинган энг яхши шеърга мусиқа басталаниб, Табиат мадҳияси яратилади. Табиат мадҳияси атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган барча тадбирлар, экологик акциялар ҳашарларда ижро этилади.

Ғолиб ва совриндорлар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади:

1-ўрин (1 та) – 15 миллион сўм;

рағбатлантирувчи мукофотлар (5 та) – 5 миллион сўмдан.

Танлов шартлари ҳақида батафсил қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин: https://telegra.ph/Ona-tabiat-…

Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими 5 июн – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида ўтказилади.

Танловга тақдим этилган шеърлар сараланиб, Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида китоб ҳолида нашр этилади.

Қўшимча маълумот учун:

Табиат ресурслари вазирлиги: (71) 207 07 70 (1055), (94) 612 98 40

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси: (71) 231 83 67