Черногориянинг Подгорица шаҳрида шахмат бўйича кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф спортчилар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси муносиб натижага эришди.

Бешта қитъадан йиғилган ирода ва матонат соҳиби бўлган шахматчилар ўртасидаги муросасиз баҳсларда муносиб натижага эришган Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Аҳадхон Кимсанбоев 2-ўринни эгаллади.

«International Blind Sports Federation» ташкилоти Черногория паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Аҳадхон Кимсанбоевнинг совриндорлиги шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Жаҳон чемпионатида муносиб натижага эришган Ўзбекистон спорт делегацияси эртага, 5 ноябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади.

Т.Рўзиев, ЎзА