Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 21 октябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хўжайли” чегара божхона постида ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар инсон қалбидан бошланадиган, унга эзгулик, меҳр-муҳаббат уруғини қадайдиган халқимизга хос қадриятдир. Шу боис ҳам Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбарияти ва ходимлар эрталабдан “Хўжайли” чегара божхона постига йўл олишди. Ҳашар пост ҳудудини тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш ва  манзарали кўчатлар экиш билан бошлади.

Бошқарма ва пост ходимлари ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфият билан хайрли ишга муносиб ҳисса қўшди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.