Озарбайжон пойтахти Бокудан Чеченистоннинг Грозний шаҳрига учган самолёт Қозоғистон жануби-ғарбидаги Oктoу шаҳридан бир неча километр масофада қулади. Қайд этилишича, ерга урилгандан кейин ёниб кетган. Воқеа жойида қутқарув хизмати ишламоқда, жабрланганлар ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилмоқда.
Учоқ Озарбайжоннинг “АзАЛ” компаниясига тегишли. Ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида ҳаво кемаси қушлар галасига урилгани айтилмоқда.
“АзАЛ” хабарига кўра, рейсда 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бор эди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алназарованинг айтишича, 6 киши тирик қолгани маълум. Афсуски, уларнинг ҳам аҳволи ўта оғир.