Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамкорлигида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси ташкил этилди.

15 дан зиёд йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этган ушбу кўргазма мезбон ишбилармонлар ҳамда фуқароларда ижобий таассурот уйғотди. Табиийки, тадбир давомида мамлакатимиз учун манфаатли шартномалар ҳам имзоланди.

Бундай кўргазмаларни уюштиришдан мақсад юртимиз экспорт салоҳиятини ошириб, миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашдир.

Дарвоқе, серқуёш диёримизда етиштирилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган 21 корхона иштирокида ушбу давлатнинг Селангор штатидаги “Paradigm mall” савдо мажмуасида ҳам “Made in Uzbekistan” савдо ярмаркаси ташкил этилди.

М.Пирматова, ЎзА