Мамлакатимиз самбочилари АҚШ очиқ чемпионатида иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Океан орти мамлакатининг Нью-Жерси штатида ўтказилган очиқ чемпионатда АҚШ, Россия, Грузия, Беларусь, Қирғизистон самбочилари билан баҳс юритган ҳамюртларимиздан терма жамоамиз аъзоси Муҳаммаднозим Шукуров олтин медалга мушарраф бўлган бўлса, Элёр Серикбаев кумуш медални қўлга киритди.

Чемпионат доирасида АҚШ Самбо федерацияси ва Ўзбекистон Самбо ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Икки давлат спортчиларининг қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.  АҚШ ва Ўзбекистон Самбо федерациялари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳар икки мамлакатда ташкил этиладиган турнирларда самбочиларнинг иштирокини таъминлаш борасида келишувга эришилди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА