Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар, ёш қизлар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида мамлакатимиз дзюдочилари умумий ҳисобда 18 та медаллар шодасини қўлга киритди.

10 та давлат терма жамоаси иштирок этган мусобақада ёш қизлардан иборат терма жамоамиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Ўғил болалар эса 3 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалига эга чиққан ҳолда умумжамоада 2-ўриндан жой олди, дейилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Т.Рўзиев, ЎзА