Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 9-14, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғли (2000 метрдан баланд) ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
10-11 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.
10-11 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА