«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, Амударё вилоятининг Қипчоқ – Блокпост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати «Қипчоқ понтон кўприги» орқали амалга оширилади.

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА