Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Тони Блер Глобал ўзгаришлар институтининг Осиё-Тинч океани минтақаси филиали раҳбари Жалил Рашид билан учрашув ўтказди.

Дастлаб, IT Парк Ўзбекистон фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилиб, олиб борилган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, хорижий IT компаниялар учун яратилган шароитлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Ягона интегратор – UZINFOCOM фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Учрашувда IT-таълим, рақамлаштириш, электрон ҳукумат йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, илмий тадқиқотлар йўналишида ҳамкорликда дастурлар амалга ошириш, IT таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Н.Раҳмонова, ЎзА