Республика Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш марказининг эркин курашчилари учун келгусидаги ўқув-машғулот йиғинларини АҚШ ва Италиянинг етакчи эркин кураш клубларида ўтказиш имконияти яратилди.

Республика Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази АҚШ ва Италиянинг етакчи эркин кураш клублари билан имзолаган ҳамкорлик меморандуми айни омилларни таъминламоқда.

— Ушбу мамлакатларнинг эркин кураш клублари билан ўрнатилган манфаатли ҳамкорлигимиз Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоаларининг асосини ташкил этадиган билим юртимиз тарихида ўзига хос воқелик бўлди. Бу, спорт таълимини ривожлантириш, салоҳиятли ёш спортчиларни камолга етказиш борасида қабул қилинган ҳукумат қарор ва дастурларида белгиланган вазифалар ижросининг ёрқин ифодасидир, — дейди марказ директори Аброр Мамадалиев.

Имзоланган меморандумда кўрсатиб ўтилганидек, ҳар икки мамлакат эркин кураш спорт клублари аъзолари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун пойтахтимизга келишса, ўз навбатида, ёш полвонларимиз ушбу давлатларда тажриба ошириб келиши белгиланди.

Т. Рўзиев, ЎзА