Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Париж–2024” Олимпиадасининг рейтинг очколарини қўлга критиш учун Перу пойтахти Лима шаҳрига йўл олди.

Ҳамюртларимиз 9-11 апрель кунлари Жанубий Америка очиқ чемпионати, 11-22 апрель кунлари жаҳон кубоги босқичида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Қайд этиш жоиз, жаҳон кубоги босқичи “Париж–2024” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақа сифатида дунё мерганлари учун аҳамиятлидир.

Терма жамоамиз аъзоларидан Вадим Скороваров, Жавоҳир Соҳибов, Мадинабону Пардабоева, Гулбону Қамбарбекова 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида, Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников, Умидбек Камолбеков, Ситора Эргашбоева ва Ирода Азимбоева ҳам худди шу масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш йўналишидаги баҳсларда иштирок этади, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Т. РЎЗИЕВ, ЎзА