Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби Стефан Дюжаррик Россиянинг Беларусь ҳудудига тактик ядровий қурол жойлаштириш режаси билан боғлиқ хабарларни изоҳлади.
– “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартноманинг барча иштирокчилари, жумладан, ядровий кучга ёки бундай қуролга эга бўлмаган давлатлар ушбу ҳужжат бўйича зиммасига олган мажбуриятига қатъий риоя қилиши керак, – деди БМТ вакили. – Нотўғри ҳисоб-китобга, ҳалокатли оқибатга олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай ҳаракатга йўл қўйиб бўлмайди. Хавф жуда юқори, бу хавотирли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин иккинчи томон илтимосига кўра, АҚШ анчадан буён иттифоқчи давлатлар ҳудудида амалга ошириб келаётгани каби, Россия ҳам ўз тактик ядро қуролини Беларусь ҳудудида жойлаштирмоқчилигини маълум қилган.
ЎзА