Охирги 4 йил ичида юртимизда генерация қувватларини ошириш мақсадида халқаро компаниялар билан умумий қиймати 10 миллиард 148 миллион долларга тенг, умумий қуввати 11 955 МВт бўлган 25 та электр энергиясини сотиб олиш шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланди.

Мазкур битимларга кўра, 2026 йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 11 955 МВт бўлган 25 та электр станция (9 та иссиқлик, 9 та қуёш ва 7 та шамол электр станция) ишга туширилади.

Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 60 фоиздан ортиғини ташкил қилади, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

 

ЎзА