Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари учун кенг шароитлар яратилмоқда ва уларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади. Аммо бундай имкониятларнинг айрим тадбиркорлар томонидан суиистеъмол қилинаётганлигини оқлаб бўлмайди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, харидор бозор расталарида сотилаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқлими-йўқми, бу ҳақда мувофиқлик сертификати ва бошқа ҳужжатларни сотувчидан сўрашга ҳақли, сотувчи эса харидор сўраган ҳужжатлар билан таништириши шарт. Аммо, негадир мана шу оддий тартибга амал қилинмаслиги сотувчилик масъулияти, истеъмолчи ва сотувчи ҳуқуқларидан тадбиркорларнинг хабардор эмаслигини кўрсатади. Шу боис бозорларда истеъмолга яроқлилиги шубҳа остида бўлган маҳсулотлар ортиб бормоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг масъул ходимлари фуқаро мурожаати асосида суриштирув ўтказди.

ЎзАни кузатиб боринг!