ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманига бириктирилган Андижон вилояти тадбиркорлари томонидан 2022 йил охирида Оқтуба овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Aqtuba textil group” корхонаси барпо этилган эди.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллиард сўмни ташкил этди. Айни пайтда бу ерда 400 нафарга яқин хотин-қиз иш билан таъминланди. Улар сафини 500 нафарга етказиш режалаштирилган.

Корхона йилига 2,4 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.

Жорий йил бошида Россия билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган бўлиб, айни пайтда ушбу шартнома асосида экспорт учун эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тикилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА