Олимларнинг таъкидлашича, айни пайтда дунё океанларида 171 та пластик парчалари сузиб юрибди, деб хабар бермоқда ВВС.

Ушбу пластик парчалари балиқлар ва  денгиз жониворларининг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда, ҳатто инсон организмига ҳам тушмоқда. Пластик парчаларининг тирик жониворларга зарари камайиши учун бир неча юз йиллик вақт  керак бўлади.

2005 йилда океан сувларига тушган пластик идиш парчалари сони 16 триллион донага етган эди, шундан буён уларнинг сони 10 баробарга ошган.

«171 триллион рақами денгиз сувларига янги ташланган ва аввал ташланиб, қисман эрозияга учрай бошлаган пластик маҳсулотлардир», – дейди мазкур тадқиқотнинг етакчи муаллифи, океанларда пластик чиқиндилари  билан шуғулланишга ихтисослашган 5Gyres Institute  жамоатчилик ташкилоти мутахассиси доктор Маркус Эриксен.

Пластик – идиш, қадоқлаш ва балиқ ови учун ишлатиладиган буюмлар ясаладиган маҳсулот бўлиб, вақт ўтиб қуёш нури ва бир қанча механик жараёнлар сабабли майда бўлакларга бўлиниб кетади. Денгиз жониворлари, жумладан, китлар, тошбақалар, балиқлар ва айрим денгиз қушлари пластикни емак ўрнида кўриб истеъмол қилади ва ошқозонини тўлдириб олгандан кейин, очликдан нобуд бўлиши мумкин.

Микропластик ҳатто ичимлик сувига ҳам тушади, бунинг натижасида пластик зарралари инсон ўпкасида, томирларда топилган.