Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқишди.

Муҳокамалар чоғида ҳар бир модда юзасидан саволлар, таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Депутат Жаҳонгир Ширинов савол ва таклифлар юзасидан жавоб қайтарди.

Айрим моддаларни қайта кўриб чиқиш зарурати туфайли эртагача танаффус эълон қилинди.

Мажлис 10 март куни соат 10:00да ўз ишини давом эттиради.

М.Комилова, ЎзА