Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан журналист аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилишига кўмаклашиш, эришган ютуқларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида эълон қилинган «Атиргул» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги журналисти Шаҳноза Маматуропова  «Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материал учун» номинацияси бўйича  ғолиб деб топилди.

Барча ғолибларга “Атиргул” танлови статуэткаси ва пул мукофоти берилди.

 

ЎзА