Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлар бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, Навоий вилоятида секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, Жиззах вилоятида секундига 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, Кашкадарё вилоятида 22-25 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баланд тоғли туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
6-10 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), 6 ва 8-10 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
6-10 март кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда қум бўронлари бўлиши мумкин. 7 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
Кутилаётган ёмғирлар сабабли, 6 ва 8-10 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
6-10 март кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА