Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуининг ўқув машқлари майдонида Бекободнинг “Металлург W” ва Тошкентнинг “Бунёдкор W” аёллар футбол клуби жамоалари супер кубок учун баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимда дурангга имзо чекилган бўлса-да, иккинчи бўлим янада қизғин ва шиддатли тус олди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида бекободликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришди ва ўйин сўнггигача дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди: “Металлург W” – “Бунёдкор W” 2:1.
Демак, “Металлург -W” жамоаси супер кубок соҳибаси.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА