Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2023 йилнинг 1 мартидан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан якуний истемолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкага туширилади.

Энг харидоргир бўлиб турган АИ-80 русумли бензин нархи йил охиригача ўзгармайди.

ЎзА