2 март куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида “Катта йигирматалик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Ҳиндистон ҳукумати раислигида ўтадиган мазкур машваратда 40 га яқин делегация иштирок этиши кутилмоқда. Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Винай Мохан Кватра шу ҳақда маълум қилди.
“Эртага Ҳиндистон раислигида G20 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу бизнинг раислигимизда ўтказиллаётган иккинчи вазирлар учрашуви бўлиб, у Раштрапати Бхаван маданият марказида ташкил этилади. Тадбирга 40 та делегация келишини кутмоқдамиз”, – деди Кватра.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ушбу саммит давомида иккита сессияга раислик қилади.
“Биринчи сессия озиқ-овқат ва энергия билан боғлиқ масалаларга бағишланса, иккинчи сессияда тўрт ёки бешта муҳим масала, жумладан, пайдо бўлаётган янги таҳдидлар, терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш муаммолари муҳокама этилади», – дея қўшимча қилди Кватра.