Греция бош вазири Кириакос Мицотакис темирйўл ҳалокатида инсонлар қурбон бўлгани сабабли мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди, деб хабар тарқатди бош вазир матбуот хизмати.

Поездлар Лариса шаҳридан унча узоқ бўлмаган Темпи шаҳарчасида тўқнашиб кетган. Фавқулодда ҳодиса  чоршанба куни ярим тунда Эвангелизмос станциясида содир бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳали маълум эмас, дейилади хабарда.

Тўқнашув натижасида ёнғин бошланган, учта вагон рельсдан чиқиб кетган. Сўнгги маълумотларга кўра, 36 киши ҳалок бўлган, 66 киши касалхонага ётқизилган, уларнинг 6 нафари қайта жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Темпидаги ҳалокат туфайли “2023 йил 1 мартдан 3 мартгача  мамлакатда байроқлар тушуриб қўйилади, омавий байрам тадбирлари ўтказилмайди”, – дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.