Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 14 май куни мамлакатда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Туркия етакчиси ушбу баёнотини парламент мажлисида сўзга чиққанда маълум қилди. Унинг чиқишини Туркиянинг барча телеканаллари намойиш қилиб борди.

“14 майда миллатимиз нима талаб қилинса шуни бажаради (гап сайловда овоз бериш ҳақида бормоқда)”, – деди у мухолифатнинг уни ва ҳукуматини танқид қилишига жавобан.

Аввалроқ Эрдоған овоз бериш учун 14 май жуда муносиб сана эканини таъкидлаган эди.