Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси 1-14 март кунлари Молдовада бўлиб, ҳукумат билан мамлакат иқтисодиёти истиқболлари ва хатарларини муҳокама қилади, деб хабар тарқатди ХВЖнинг Кишинёвдаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

“2023 йил 1 мартдан 14 мартгача Ребен Атоян раҳбарлигидаги  ХВЖ миссияси Кишинёвда Молдова ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётининг истиқболлари ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар бўйича мулоқот олиб боради”, – дейилади жамғарма ваколатхонасидан тарқатилган хабарномада.  

ХВЖ экспертлари Молдова раҳбарияти билан охирги макроиқтисодий воқеаларни муҳокама қилади, иқтисод учун истиқболларни ҳамда таҳдидларни баҳолайди, шунингдек, дастурий мажбуриятларнинг бажарилишини кузатади.

ХВЖ 2021 йил декабрда Молдовада 40 ойга мўлжалланган янги дастурни ишга туширган эди. Ушбу кўрсатилган даврда мамлакат ХВЖдан 590 миллион доллар олади.