Франция пойтахти Парижда ўтказилган «The Best» тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхшилари ҳамда ФИФАнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
Унга кўра, рамзий терма жамоага дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал», Бельгия), ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ», Марокаш), Жоау Канселу («Бавария»,«Манчестер Сити», Португалия), Виржил ван Дейк («Ливерпул», Нидерландия), ярим ҳимоячилар: Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити», Бельгия), Лука Модрич («Реал», Хорватия), Каземиро («Манчестер Юнайтед», Бразилия), ҳужумчилар: Лионел Месси, («ПСЖ», Аргентина), Карим Бензема («Реал», Франция), Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити», Норвегия).
Тақдирлаш маросимида Лионел Месси – 2022 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ушбу соврин учун асосий номзодлар орасида Карим Бензема ва Килиан Мбаппе ҳам бор эди.
Йилнинг энг яхши мураббийи соврини Аргентина терма жамоаси устози Лионел Скалонига насиб этди.
Энг яхши дарвозабон совринини ҳам аргентиналик қўлга киритди. Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ушбу совринга эга чиқди, дейилади ФИФА хабарида.
Маълум қилинишича, ФИФАнинг сўнгги уч йилдаги даромади 7,6 миллиард долларни ташкил этган.
Т.Рўзиев,
ЎзА