ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги “Чимбой чеварлари” ишлаб чиқариш кооперацияси ҳоким ёрдамчиси Азизбек Тожетдинов ташаббускорлигида ташкил этилган.
Корхонада болалар ва аёллар учун трикотаж кийимлар ишлаб чиқарилади. Айни пайтда бу ерда маҳалланинг 22 нафар хотин-қизи иш билан таъминланган.
– Фаолиятимизни йўлга қўйишимиз учун 81 миллион сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилди, – дейди кооперация раҳбари Гулжамол Турсунбоева. – 16 та замонавий тикув ускуналари сотиб олдик. Буюртмаларимиз кўп. Шунингдек, маҳсулотларимиз маҳаллий бозорга ҳам чиқарилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА