Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, энди “Soliq” мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 минг сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинар эди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.

Хизмат шахсий ҳисобдаги Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда.  2022 йил сентябрь ойидан бошлаб Солиқ қўмитаси Ўзбекистон бўйлаб саёҳат харажатларидан ҳам кешбэк қайтаришни йўлга қўйган.


ЎзА