2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Махсус педагогика, дефектология” магистратура мутахассисликлари бўйича давлат олий таълим муассасаларига қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Бунда, давлат гранти асосида ўқитиш давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган давлат гранти асосидаги умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.

2023/2024 ўқув йилига қабул жараёнидан бошлаб қабул тартиби, тест синовлари тўғрисида абитуриентларга маълумот бериш учун тайёрланадиган материаллар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши, жумладан, видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши белгиланди.

Таълим олаётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзоси ёки бошқа шахсларга олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахснинг ёнида бирга бўлиши учун шароит яратилади.

ЎзА