Таиланднинг Бангкок шаҳрида 19-28 апрел кунлари 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.
Осиё бокс конфедерацияси томонидан ўтказиладиган қитъа чемпионатида ўттиздан зиёд мамлакатдан 200 нафардан ортиқ боксчилар ғолиблик учун рингга кўтарилади.
Чемпионатда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Ҳамид Тангриберганов бош мураббийлик қилса, Ботиржон Маҳмудов, Даврон Ғафуров, Илҳом Ортиқов каби мураббийлар ёрдам беради.
Шунингдек, мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Соди бек Камолмирзаев, Самандар Холмуродов, Абдумалик Ҳалоков, Жавлонбек Йўлдошев, Ҳалимбек Утегенов, Жаҳонгир
Раҳмонов, Наво Тамазов, Жамшид Худайберганов, Жавоҳир Тоғаймуродов, Тимур Отабоев ўз вазн тоифаларида иштирок этадилар.
Қизлар ўртасида Хурсандой Холматова, Мафтуна Файзуллаева, Насиба Хайруллаева, Маҳлиё
Раҳимова, Навбаҳор Ҳамидова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Осиё чемпионатида Жасур Қурбонов рефери сифатида иштирок этади.