Мисрда спорт курашлари бўйича ўтказилган халқаро мусобақанинг эркин кураш йўналишида терма жамоамиз аъзолари 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Эркин кураш баҳсларида «Токио-2020» Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов, ёшлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов ва Ҳасанбой Раҳимов ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа эркин кураш бўйича ўтган баҳсларни Ўзбекистон терма жамоаси 3 бронза билан якунлади. Мазкур мусобақа полвонларимиз учун нуфузли турнирлар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,    

ЎзА