Яқинлашиб келаётган баҳор фаслининг илк ойида юртимиз U-20 Осиё кубогига мезбонлик қилади.

Хабар берганимиздек, 18 мартга қадар давом этадиган қитъа чемпионати ўйинлари дунёнинг 100 га яқин мамлакатида намойиш этилади.

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган ушбу мусобақада 16 та жамоа қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё кубогида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

1 мартдан юртимиз яшил майдонларида старт оладиган U-20 Осиё кубоги баҳсларида иштирок этадиган жамоаларнинг юртимизга келиши давом этмоқда.

Бугунгача бир қатор жамоалар етиб келди ва белгиланган стадионларда мусобақа олди машғулотларини олиб бормоқда.

Жумладан, Осиё футбол конфедерацияси вакиллари, Сурия, Иордания каби жамоалар Тошкентга етиб келган бўлса, Қатар, Австралия ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари Фарғонада кутиб олинди, дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарида.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА