ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича республика турнири бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ташкил этилган турнирда Тошкент шаҳри, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда мезбон вакиллардан юз нафардан ортиқ спортчи ўз вазн тоифаларида беллашди.
Қизғин мусобақа якунига кўра хоразмлик полвонлар Аброр Матюсупов, Оғабек Олломбоев, Руслан Бегматов, Болтабой Болтаев, бухоролик Одилжон Обидов, Тошкент шаҳридан Жавлонбек Хайруллаев ва Қорақалпоғистон Республикасидан Эрназар Сарсенбоев ғолиб бўлди.
Ғолиб спортчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА