2023 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Парламентининг Ўзбекистон бўйича маърузачиси Илҳан Кючюк билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европарламент ўртасидаги Афғонистон йўналишидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Европа томонига Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ушбу мамлакатга иқтисодий кўмаклашиш борасида амалга ошириб келаётган саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди. И.Кючюк Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг роли катта эканини таъкидлади.

С.Раҳимов, ЎзА