Европа Ўртаер денгизи сейсмологик марказининг хабар беришича (https://www.emsc-csem.org/Earthquake/earthquake.php?id=1227583), 23 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 06.37 да 6,8 магнитудали ер қимирлаши қайд этилди.

Эпимаркази Тожикистоннинг Мургаб районидаги зилзила Қирғизистон, Ўзбекистон, Покистон, Хитой ва Афғонистонда сезилган.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази Тожикистонда содир бўлган зилзила эпицентри Тошкентдан 435 километр жанубий-шарқда бўлган.

Қўшни мамлакатда олти маротаба зилзила юз берган бўлиб, Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да 4 магнитуда атрофида силкинишлар қайд этилгани хабар берилади.

Тошкентда зилзиланинг илк сезилиш кучи 3-4 баллга тенг бўлган.

ЎзА