Бунинг учун IBA эълон қилган Олимпия саралаш тизими Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олиниши лозим. Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан “Париж-2024” Олимпиадасидан четлаштирилганига қарамай Франция пойтахтида ўтадиган тўрт йиллик ўйинларнинг саралаш тизимини эълон қилди.
Ўтган йил июнь ойида Халқаро олимпия қўмитаси IBA “Париж-2024” ўйинлардаги бокс мусобақаларини ўтказиш, унинг саралашини ташкил этишни ўз зиммасига олганлигини, Европа ўйинлари, Соломон оролларидаги Тинч океани ўйинлари ва шу йил кузда ўтадиган “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари Олимпиада ўйинларининг саралаш тизими сифатида қабул қилинганини расман тасдиқлаганда Халқаро бокс ассоциацияси томонидан янги Олимпия саралаш циклини эълон қилди, дейилади insidethegames сайти хабарида.
Унга кўра, жорий йил 15-26 март кунлари Ҳиндистонда ўтадиган аёллар ўртасидаги ҳамда 1-14 май кунлари Тошкентда эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, шунингдек бешта қитъа IBA органлари томонидан ўтказиладиган чемпионатлар, келаси йилнинг май ойида Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилиши режалаштирилган учта “Олтин камар” турнирлари “Париж-2024” саралаш тизими саналади.
“Париж-2024” ўйинларидаги бокс мусобақалари харитаси бундай туманли вазиятга келиши, ХОҚ ва IBA ўртасидаги чигал муносабатлар боксчиларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига салбий таъсир кўрсатмаса бўлгани, дейилади хабарда.
IBA ўз навбатида, “Париж-2024” остонасидаги иккита расмий жаҳон чемпионатини Халқаро олимпия қўмитаси “тан олмаслиги”ни, Олимпия саралаш тизимини халқаро спорт ташкилоти эмас ХОҚ томонидан эълон қилиниши “спорт принциплари”га зид ҳодиса эканлиги, IBA ХОҚ билан бокс, унинг спортчилари ва Олимпия ўйинларининг барқарорлиги ва сифати учун ҳамкорлик қилишга очиқлигини, 2024 йилги Олимпиадада бокс учун бошқа саралаш мезонлари жорий этилмаслиги юзасидан баёнот берди.
Бундан ташқари, IBA Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий жаҳон чемпионатида иштирок этмаслик бўйича айрим давлатларнинг бойкот эълон қилиши боксчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш бўлиб, расмий бокс мусобақаларида қатнашиш истагида бўлган жамоаларни, боксчиларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА