НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосарининг ёрдамчиси Жон Манза “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияга таклиф этилганидан мамнунлигини билдирди.
– Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича жуда кўп гапирилган, – деди Ж.Манза. – Бу борада НАТО Афғонистон билан кўп йиллардан ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур мамлакатдаги тузилмамиз альянси Афғонистон аскарларига кўмак кўрсатаётир. Кейинги бир неча ўн йилликда хавфсизлик масаласи бўйича миллиардлаб доллар маблағ сарфланган.
Аммо Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас. Мамлакатдаги нотинчлик халқаро терроризм билан боғланган. Барчамиз бу хавфни қоралаймиз. Бироқ унга барҳам бериш учун ҳали кўп иш қилиниши керак.