Тошкент конференциясида иштирок этаётган Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Гарет Бейли ўз фикрини шундай баён этди.
– Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун керак бўладиган даражада кўмак бериш, сармоя киритишга ҳамиша тайёрмиз. Хусусан, электр энергияси етказиб беришни ҳам кўллаб-қувватлаймиз.
Биз Афғонистондаги барча овозларни эшитишимиз, уларнинг истакларини инобатга олишимиз шарт. Бунинг учун эса албатта, терроризмга, турли зўравонликларга барҳам бериш керак.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳам бу борадаги ўз позициямизни бир неча марта маълум қилганмиз.
Биз Афғонистон келажагини яхши бўлишини, барқарорлик таъминланиб, турли муаммолар барҳам берилиши тарафдоримиз. “Толибон” билан ўзаро тил топиш ва мамлакатда тинчликни таъминлаш учун албатта, давлат раҳбари кучли сиёсатчи ва дипломат бўлиши керак.