АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ван И Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида учрашишди. Бу ҳақда Давлат департаментига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
“Блинкен ва Ван И учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтди”, дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, Давлат котиби учрашув чоғида Вашингтон Пекин билан “янги совуқ уруш”га интилмаётганини таъкидлаган. Шунингдек, ХХРни Украина атрофидаги зиддиятда Россияни моддий-техник жиҳатдан қувватлашининг оқибатидан яна бир бор огоҳлантирган. Америка осмонида ХХР тадқиқотчи шарлари учирилиши “қайта такрорланмаслиги зарурлиги”ни ҳам билдирган.