Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахтимизда доимий аҳоли сони жорий йил 1 январь ҳолатига кўра 2 миллион 955 минг 700 кишини ташкил этмоқда.

Унга кўра, аҳоли 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 93,3 минг кишига ёки 3,3 фоизга кўпайди. Шундан, эркаклар сони 1 миллион 449 минг 300 киши, ёшлар сони 1 миллион 506 минг 400 кишидан иборат.

Туманлар кесимида доимий аҳоли сони Олмазор туманида 395 минг киши, Юнусобод туманида 366,9 минг киши, Шайхонтоҳур туманида 360,5 минг киши, Мирзо Улуғбек туманида 323,1 минг киши, Учтепа туманида 293,5 минг киши, Яшнобод туманида 289,4 минг киши, Чилонзор туманида 271,9 минг киши, Янгиҳаёт туманида 161 минг киши, Миробод туманида 149,5 минг киши, Сергели туманида 162,3 минг киши, Яккасарой туманида 126,9 минг киши, Бектемир туманида 55,7 минг киши истиқомат қилади.

Бундан кўриниб турибдики, пойтахтимиз туманлари ичида Олмазор туманида энг кўп фуқаро доимий яшайди. Бектемир туманида эса энг кам аҳоли истиқомат қилади.

 ЎзА