Ушбу қарорга техник муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Geo.tv телеканали ХХР дипломатик ваколатхонаси мълумотига таяниб хабар берган.
Хабарда келтирилишича, Хитойнинг Покистон Ислом Республикасидаги элчихоналари консуллик бўлимлари “янги кўрсатма олгунига қадар” ёпиқ бўлади. Таъкидланишича, Хитой дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлимларининг муаммолари нимадан иборатлиги ва қачон фаолиятини қайта бошлашини маълум қилмаган.
Телеканалнинг маълумотига кўра, бунга ХХР раҳбариятининг Покистон ҳудудида бўлиб турган фуқаролари хавфсизлигидан хавотир олаётгани сабаб бўлиши мукин.