АҚШдаги Демократик партиянинг аксарият аъзолари бўлажак президентлик сайловларида мамлакатнинг амалдаги етакчиси Жо Байденни қайта номзод этиб кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлашмайди. Бу ҳақда 14 февраль куни “Ipsos” институти буюртмаси асосида ўтказилган сўров натижаларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Сўров 6-13 февраль кунлари Қўшма Штатлар бўйлаб 4408 нафар катта ёшдаги респондентлар иштирокида ўтказилди.

Шу билан бирга, Демократик партия аъзоларининг 52 фоизи бўлажак сайловларда Байден номзоди қўйилишини истамаслигини айтишган.

Агентликнинг хулосасига кўра, америкаликлар Байденнинг 2020 йил ноябрда қозонган ғалабаси қайтмаслигига ишонадилар.

 

ЎзА