«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат, оммавий тартибсизликларда иштирок этганлар иши, икки давлат ўртасида аниқланган ер ости йўллари, Президент томонидан тақдирланган элчи -«ҲАФТА ТАФСИЛОТИ»да.
* 1 апрелга қадар пойтахтга яна 1000 та автобус олиб келинади;
* Юртимиздаги янги қурилишларга мораторий эълон қилинади;
* Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликнинг 21 нафар иштирокчисига нисбатан жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судида кўриб чиқилмоқда;
* «Док-1 Макс» иши бўйича охирги тафсилотлар;
* Қирғизистон Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа туманига олиб кирувчи иккита ер ости йўли аниқланди;
* Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Янни «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
* Наманганда телеграм гуруҳи орқали фуқароларни Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилишга даъват қилган фуқаро аниқланди.
ЎзА