Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таъкидлашича, мамлакатнинг жануби-шарқида юз берган зилзиладан кейин об-ҳаво ноқулайлиги одамларни қутқариш ва инфратузилмаларни қайта тиклашни қийинлаштириб юборган, жумладан, айниқса сув таъминотида муаммолар пайдо бўлган.
Аввалроқ Туркия етакчиси мамлакатнинг жануби-шарқида юз берган зилзила қурбонлари 35 минг 418 кишига етганини маълум қилганди. Бу галги зилзила мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли табиий офат бўлди.
«Биринчи босқичда об-ҳаво келтирган ноқулайликлар қидирув-қутқарув ҳамда ёрдам кўрсатиш ишларини қийинлаштирди. Биз зудлик билан давлат муассасаларини сафарбар этдик. Транспорт ва энергиядан ташқари, сув таъминоти ва канализация инфратузилмасида ҳам муаммолар пайдо бўлди. Халқимизда давлатимизнинг барча вазирликлари, муассасаларининг зилзила марказларига тезроқ етиб бориш учун жонбозлик кўрсатганига шубҳа бўлмаслиги керак», – деди Эрдоған, Анқарадаги табиий офатларни бартараф қилиш бошқармаси марказида (AFAD) сўзга чиқиб.