Туркия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Толга Толунай журналистларга маълум қилишича, ҳозирги вақтда Каҳрамонмарашда эпидемия йўқ, юқумли касалликлар тарқалмаган. Зилзила содир бўлган жойларда зарур чоралар кўрилмоқда.

«Ҳудудда эпидемия ва турли юқумли касалликлар олдини олиш бўйича иш давом этяпти. Биз қўлимиздан келганини қиляпмиз», дея таъкидлади мулозим.

ЎзА