Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори А.Обиджонов бошчилигидаги делегация Халқ Демократик Республикасининг Олий таълим вазирлиги таклифига биноан хорижий сафарда бўлиб қайтди.
Хизмат сафари давомида Жазоирнинг олий таълим тизими, олий таълим муассасалари фаолияти, талабаларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, олиб борилган музокаралар натижасида QS рейтинги бўйича Иккинчи Жазоир университети, Олий педагогика мактаби, “Al Wadiy” университети, “Qasdi Merbah Warqala” университети билан англашув меморандумлари имзолашга эришилди.
Ўзаро ҳамкорлик натижасида халқаро лойиҳаларда қатнашиш ва тажриба алмашиш йўлга қўйилади, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви амалга оширилади ва муштарак илмий конференциялар ташкил қилинади. Ҳамкорликда нуфузли академик нашрларда илмий мақолалар чоп этиш, магистрлик ва докторлик диссертацияларига салоҳияти кучли хорижий мутахассислар раҳбарлигини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети делегацияси Жазоирнинг диққатга сазовор жойлари ва маданияти билан яқиндан танишди.
ЎзА